Андижонда қўшимча иш ўринлари яратилди

Вилоятнинг Андижон ва Олтинкўл туманларида трикотаж ишлаб чиқарувчи “Милано текстиль” ҳамдааҳолининг тиббиёт қўлқопларига бўлган эҳтиёжини қондирувчи "Gold Grown Pharma" корхоналарининг очилиш маросимлари бўлиб ўтди.
Foto: kun.uz
Андижон туманининг «Милано текстиль» жамияти томонидан умумий қиймати 9 млрд. сўмлик (шундан банк кредити 2 млрд. сўм) тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш фабрикаси тантанали равишда очилди. Корхонага дунёнинг олди компанияларининг замонавий энергия тежамкор дастгоҳлари келтирилган бўлиб, ташкил этилиши натижасида йилга 1 млн. дона ишлаб чиқариш қувватлари, 1 млн. доллар экспорт қилиш имкониятлари яратилди ва қолаверса хотин-қизлар учун 300 га яқин янги муқим иш ўринлари яратилди.

Вилоятда фармацевтика саноатини ривожлантириш бўйича 2018-2019 йилларда умумий қиймати 98,6 млрд. сўмлик ишлар амалга оширилиши  ва 986 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Бу борада қилинаётган ишларнинг исботи сифатида Олтинкўл туманидаги "Gold Grown Pharma" МЧЖ томонидан амалга оширилган лойиҳани мисол қилиш мумкин.

Мазкур жамият томонидан жами 16 млрд. сўмлик инвестициялар ўзлаштирилиши ҳисобига йилига 11 минг жуфт импорт ўрнини босувчи тиббиёт қўлқоплари ишлаб чиқаради. Фойдаланишга топширилган корхонада 120 та янги иш ўринлари яратилди.

Корхоналарнинг очилиш маросимида кенг жамоатчилик ва соҳа вакиллари иштирок этишди. Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳар икки тадбирда бўлиб, иш жараёни ва корхоналарда яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Добавлено: 7-05-2018, 09:43
0
172

Похожие публикации


Добавить комментарий


Наверх