Андижонда мамлакат чемпионати ўтказилди

Андижонда Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси томонидан 1999-2000 йилларда туғилган йигит-қизлар ўртасида мамлакат чемпионати ўтказилди. 
Чемпионатнинг турли масофага югуриш баҳсларида Руслан Мақсумов, Аббос Нуриллоев, Ҳумоюн Маҳмудов, Александра Бурцева, Умида Турғунбоева, Диёра Валижонова ғолибликни қўлга киритди. 
Тўсиқлар оша 110 ва 440 метр масофага югуришда Раҳмонжон Итолмасов, Исҳоқ Бобошарипов, Валерия Удалова ҳамда Сабина Умаровага ҳеч ким ета олмади. 
Босқон, диск, ядро ва найза улоқтириш баҳсларида Элбек Абдусаломов, Обид Ўришев, Шаҳзод Мардонов, Аким Дементьев ўғил болалар ўртасида чемпион бўлган бўлса, қизлар ўртасида Татьяна Норматова, Муниса Режепова, Зебинисо Камолиддинова ҳамда Раъно Турсунбоева олтин медални қўлга киритди. 
10000 метрга спортча юриш баҳсларида Азимжон Намозов ва Моҳичехра Мелиқулова ғалаба қозонди. Еттикурашда Элдор Намозбоев чемпионат ғолибига айланди. 
Узунлик, уч ҳатлаб ва баландликка сакрашда Александр Степанов, Бахтиёр Нурматов, Абдусамат Ғаффоров ўғил болалар ўртасида зафар қучди. Қизлар ўртасидаги баҳсларда Алина Яблокова шоҳсупага кўтарилди.
Добавлено: 7-05-2018, 09:47
0
142

Похожие публикации


Добавить комментарий


Наверх